Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Оила муқаддас даргоҳ” ва “Тарбияда оила бошлиғининг роли”

 
 

Самарқанд гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан  “Оила муқаддас даргоҳ” ва “Тарбияда оила бошлиғининг роли” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида миллий қадриятларни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда оила маданияти ва одобини сақлаш, камол топаётган фарзандларнинг тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, ҳар томонлама комил оилани шакллантириш каби мавзуларда суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиқганлар Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Темирова, Самарқанд шахар “Дамариқ” жоме масжиди имом хатиби Абдуманнонов Нурсултон, Самарқанд шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимаси Гулбаҳор Ҳусаинова ўз фикр мулохазаларини баён этиб, мавзуга доир тушунчалар бериб ўтдилар. Шундан сўнг Самарқанд Чет тилллар институти педагогика ва психология кафедраси ўқитувчилари Озода Ядгарова ҳамда Шаҳноза Мардиевалар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг руҳан барқарорлаштиришга қаратилган медитацион психологик тренинглар ўтказилиб психологик маслаҳатлар бериб ўтдилар. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган “Фарзандим келажагига бефарқ эмасман” мавзусида кичик саҳна кўриниши барчани чуқур мулоҳазага тортди. Тадбир давоми ҳарбий хизматчилар томонидан куйланган куй ва қўшиқларга уланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 06/11/2020 15:39;   Кўрилганлиги: 1205
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/oila-muqaddas-dargoh-va-tarbiyada-oila-boshligining-roli
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг