Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК ҲАР ВАҚТ ВА ҲАР ЖОЙГА ХОС

 
 

2018 йил 4 июн куни Самарқанд шаҳрида Самарқанд давлат университети томонидан “Биз – диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида огоҳликни ёддан чиқармаслик, ислоҳотлар замирида хотиржамликка берилмасликни эслатиш, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр туришга тарғиб этишга бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг “samarkand.uz” расмий портали хабар бермоқда.

Унда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, давлат хавфсизлиги ва ички ишлар бошқармалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги билан университет талабаларининг учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда университет ректори Р.Холмуродов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси бош мутахассиси Ш.Холбоев, университет докторанти Ш.Жўрақулов ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларни турли иллатлардан, хусусан, экстремистик ғоялар таъсиридан асраш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу борада олий ўқув юртларининг талабалари ўз тенгдошларига ўрнак бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда Ватан қадри мадҳ этилган ва адашганларнинг оғир қисматидан ҳикоя қилувчи “Тафаккур эҳтиёжи” фильми намойиш этилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/06/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1029
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ogohlik-va-hushyorlik-har-vaqt-va-har-joyga-xos
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 03:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг