ОГОҲЛИК-ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК АСОСИ
Жорий 2016 йилнинг 16 январ куни Самарқанд маиший хизмат касб -ҳунар коллежи мажлислар залида коллеж ўқитувчи ва талабалари ҳамда ота-оналар билан тинчликни асраш, диний вазиятни соғломлаштириш, ижтимоий муҳитни барқарорлаштиришга доир учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Т.Қодиров, вилоят ИИБ тезкор вакили Б.Аминов, вилоят бош имом хатиби ўринбосари З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази директори ўринбосари Б.Тўраевлар иштирок этдилар.
Бевосита, вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган тадбирда маърузачилар асосий эътиборни Яқин Шарқ, хусусан Сурия ва Ироқ давлатлари ҳудудида уя қурган ИШИД террористик гуруҳи хунрезликлари, уларнинг амалга ошираётган ишлари на диний, на дунёвий мантиққа тўғри келмаслиги, афсусланарли жиҳати улар орасида ўзбекистонлик, хусусан самарқандлик фуқаролар ҳам борлигига қаратиб, уларга қарши кураш йўллари ҳақида тўхталдилар ҳамда ўз соҳалари юзасидан ҳаётий мисоллар келтирдилар.
Аҳоли, айниқса ёшларни бунингдек вайронкор кучлар таъсиридан ҳимоялаш, халқимиз онгини маънавий-маърифий озуқалар билан ошириб бориш, юртимиз тинчлигини асраш учун барча имкониятларни жалб қилиш, жамоатчилик назоратини кучайтириб, маҳалла фаолларининг ҳушёрлигини ошириш бугуннинг долзарб вазифаси эканини таъкидладилар.
Шунингдек, тадбирда мавзуга доир ҳужжатли филм намоиш этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 19/01/2016 00:00; Кўрилганлиги: 2756
Чоп этилган вақт: 04/10/2024 17:30