Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 16 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва Каттақўрғон туманидаги мавжуд 31 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туман “Қаландархона” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Каттақўрғон туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди ва дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида Вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Саттаров томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди. 

Навбатдаги сайёр йиғилиш Пастдарғом туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/02/2021 17:20;   Кўрилганлиги: 646
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/navbatdagi-sayyor-yigilish-kattaqorgon-tumanida-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг