Нарпай туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун, 2025 йил 8 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ўтказилди. Тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.
Мазкур тадбирлардан сўнг, Хайрулло домла Нарпай тумани бош имом-хатиби Исроил домла Амириллаев ҳамроҳлигида туман марказидаги “Нақшбандий” жоме масжиди ҳудудидаги бемор ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.
Шундан сўнг, Хайрулло домла марказий масжиднинг ҳозирда қурилиши давом этаётган биноси ва олиб борилаётган буннёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ҳамда ўзининг керакли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида таҳлилий йиғилиш ўтказилиб, Нарпай туманидаги масжидларни ўрганиш жараёнидаги хулосалар муҳокама қилинди ва раҳбарлар томонидан соҳа ходимларига зарур топшириқ ҳамда кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллги Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 08/07/2025 20:21; Кўрилганлиги: 273
Чоп этилган вақт: 21/09/2025 23:57