Нақшбанд туризм фестивали Самарқанд босқичи ниҳояланди
11-12 ноябрь кунлари Юртимизда меҳмон бўлиб турган “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” қатнашчилари Самарқанд вилоятида зиёратда бўлдилар.
Имом Бухорий, Хўжа Аҳрори Валий, Регистон, Шоҳи Зинда мажмуаси, Имом Мотрудий мақбараси ва Улуғбек расадхонасини зиёрат қилган меҳмонлар ўзлари билан олам-олам таассурот олганлари шубҳасиз.
Улар ўз иқрорларида уламолар юртини кўриб турганларидан, уларнинг қабрини зиёрат этиб, қолдирган маданий меросларини гувоҳи бўлганларидан ўта хурсанд эканликларини қайта-қайта таъкидладилар.
Тошкент шаҳрида давом этадиган фестивал ишига омадлар тилаймиз.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 12/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1570
Чоп этилган вақт: 11/12/2024 23:33