Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Мурувват уйида катта байрам

 
 

28 декабр куни вилоятимизнинг Ургут туманида жойлашган туман “Мурувват” уйида катта байрам ташкил этилди.

“Мурувват” уйида яшовчи ногиронлиги бор 450 нафар фуқарога туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда йил алмашаётгани муносабати билан байрам совғалари улашилди.

Жисмоний имконияти чекланган ушбу фуқаролар кўрсатилган эътибор, ғамхўрликдан кўнгиллари шод бўлди, ташкилотчилар, ҳомийларга юзларида шодлик билан миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Таъкидлаш лозимки, туман бош имом хатиби байрамлар муносабати билан “Мурувват уйи”га доимий хайриялар, моддий ёрдамлар кўрсатиб келади.

Муҳтожлар қўлларидан тутиш, кўнгли синиқни шод этиш ислом шиорларидан биридир. Зеро бобокалонимиз Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек:

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 28/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1152
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/muruvvat-uyida-katta-bayram
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 04:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг