МУҲАММАД НАҚИББЕК ЖОМЕ МАСЖИДИДА ТАРОВЕҲ ШУКУҲИ
Каттақўрғон шаҳридаги қадимий ва бугунги кунда ҳам ҳайбат, тароватини йўқотмаган Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди Рамазон ойининг фараҳбахш кечаларида янада серфайз бўлиб кетди. Масжид ўзгача гўзаллик билан тўлиб тошган. Рамазоннинг шукуҳи, таровеҳнинг таровати, хатми қуръонларнинг файзи ва барокатини масжидга ташриф буюрган намозхонларнинг юзидан сезиб олиш қийин эмас эди.
Қориларимизнинг тиловатлари барчанинг қалбига илиқлик бағишлади. Масжид имом-хатиби Анвар Назаров барчани Рамазони шариф билан қутлаб, муборак ойга етказгани учун Аллоҳга шукроналар айтиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб эзгу дуолар қилиб келмоқди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 14/06/2016 00:00; Кўрилганлиги: 4154
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 06:03