Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазратлари Каттақўрғон туманида

 
 

Жорий йилнинг 18-июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрдилар.

Меҳмонларнинг ташрифи, дастлаб вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида Каттақўрғон туманидаги "Қаландархона" жоме масжидида бўлдилар.

Ҳаммаларимизга маълумки Каттақўрғон туманидаги "Қаландархона” жоме масжидида намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида сўни йилларда қурилиш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда. Шу сабабдан ҳам муфтий ҳазратларининг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида “Қаландархона” жоме масжидида амалга оширилган ишлари билан яқиндан танишишлик, намозхонлар учун яратилинаётган шароитларни кўздан кечиришлик мақсадида амалга оширилди. Ташриф жараёнида муфтий ҳазратлари масжид фаолияти билан, янги барпо этилаётган таҳоротхона қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўзининг бир қатор маслаҳат ва кўрсатмаларини бериб ўтдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/06/2020 13:23;   Кўрилганлиги: 241
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazratlari-kattaqorgon-tumanida
Чоп этилган вақт: 12/08/2020 03:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг