Меҳирибонлик уйида хайрия
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланди. Байрам муносабати билан жойларда хайрия тадбирлари ҳам амалга оширилди.
Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 10-сонли Меҳрибонлик уйининг 140 нафар тарбияланувчиларига зиёфат дастурхони ташкил этилди. Тадбирда “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Ж.Ҳотамов, меҳрибонлик уйи тарбиячилари, ҳомийлар иштирок этдилар.
Мурғакларнинг ўксик қалбига хурсандчилик киргизиш, байрам кунларида уларнинг дилига хушнудлик улашиш мақсадида амалага оширилган байрам дастурхони атрофида жамланган гўдакларнинг юзларида севинч аломатлари кўриниб турарди.
Хайрия соҳибларига ушбу ишлари учун муносиб мукофотлар берилишини тилаб қоламиз. Зеро, ҳадиси шарифда Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимни ўз қарамоғига олган киши жаннатда мана шундай ёнма-ён турамиз”, - деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар”, дейилган. (Имом Бухорий ривояти).
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 10/12/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1552
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 13:28