Масжидлар очилиши шукронаси, касалликлар даф бўлиши учун Қуръон хатм қилайлик!
Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2071 та жоме масжид ўз эшикларини яна очмоқда. Ҳақиқатан, барчамиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғиндик. Зеро, жамоат бўлиб ўқиладиган намоз ва қилинажак дуоларда кўп хайр бор, балоларнинг даф бўлишига умид бор.
Дарҳақиқат, саҳар вақтидаги дуолар мустажобдир. Набий алайҳиссалом “Эй, Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилганлар. Ҳадиси шарифда эса: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир”, дейилган (Имом Табароний ривоятлари).
Шу боис, имом-домлалар баробарида мухлис халқимиз томонидан ўқилган ёки ўқилаётган Қуръон хатмоналари бўлса, 17 август куни бомдод намозигача тақдим этилса, энг хушовоз қорилар хатм якунини ўқиб, муфтий ҳазратлари томонидан дуолар қилинади, инша Аллоҳ.
Шундай экан 17 август куни бомдод намозига қадар адо этилаган Қуръони карим хатмоналари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамига СМС хабари орқали маълум қилишни тавсия этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 15/08/2020 12:58; Кўрилганлиги: 850
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:12