МАЪРИФИЙ ТАДБИР
Жорий йилнинг 17 сентябр куни Самарқанд шаҳар “Камолот” МФЙ ҳудудида жойлашган 13-сон умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар иидораси Самарқанд вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова, Самарқанд шаҳар отинойилари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбир мактаб ўқувчилар томонидан тайёрланган Ватанни мадҳ этувчи бадиий компазиция намойиши билан бошланди. Сўзга чиқувчилар ҳам истиқлол йиллари амалга оширилаган ишлар, бу ишлар замирида ётувчи меҳнату-машаққатлар, фидоий инсонларнинг фидокорона меҳнатлари ётганини таъкидладилар. Хусусан, давлатимиз биринчи президенти Ислом Каримовнинг истиқлолга эришишимиз ва қўлга киритган ютуқларимиздаги улкан ҳиссалари, тинчлик ва тараққиётимиз асосини мустаҳкамлаб берганлари алоҳида зикр этиб ўтилди.
Тадбир сўнгида мактабнинг аълочи ва истеъдодли ўқувчиларига отинойилар томонидан тайёрланган савғалар топширилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 19/09/2016 00:00; Кўрилганлиги: 2645
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 15:07