Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ИШБИЛАРМОНЛАРИ КЎҲНА КЕНТДА БИЗНЕС-ФОРУМ ЎТКАЗДИ

 
 

Самарқанд шаҳрида вилоятимиз ва Корея Республикаси ишбилармонларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ва Корея - Марказий Осиё ҳамкорлик уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бош­қармаси бошлиғи Ш.Юлдошев вилоятимиз саноати, иқтисодиёти, қишлоқ ҳўжалиги ва бош­қа соҳалар ҳақида сўз юритди.

Ҳозирда вилоятимизда Корея Республикаси капитали иштирокида 30 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 20 таси қўшма корхона бўлса, 11 таси Корея Республикаси компаниялари капитали ҳисобидан ташкил этилган корхоналардир.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимиз ва Корея Республикаси ўртасида товар айланмаси 12 миллион 296 минг долларни ташкил этди. Жумладан, 899 минг долларлик экспорт амалга оширилган.

- Мазкур бизнес-форумдан кўзланган мақсад самар­қандлик ва кореялик тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат, - дейди Корея - Марказий Осиё ҳамкорлик уюшмаси президенти Ли Ок-Рюн хоним. - Шу билан бирга, бизнес-форум давомида тадбиркорлар ўзаро тажриба алмашди. Бу томонлар учун жуда фойдалидир.

Манба: "zarnews.uz"


Киритилган вақти: 07/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1657
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/koreya-respublikasi-ishbilarmonlari-kohna-kentda-biznes-forum-otkazdi
Чоп этилган вақт: 15/12/2024 02:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг