Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Каттақўрғон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

 
 

Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тамонидан Каттақўрғон туманида муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизими ташкил қилинди.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги сайёр учрашув ва суҳбатлар бўлиб ўтди.

Мазкур тартибда  аҳоли билан суҳбат давомида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

Туманда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларига ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилди.

 ЎМИ Самарқаннд вилоят вакилллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/03/2022 22:07;   Кўрилганлиги: 675
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/kattaqorgon-tumanida-aholi-bilan-muloqotlar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 09:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг