Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жума ташрифи 08.03.2024 й

 
 

Муборак Рамазон ойини дунёдаги барча мусулмонлар соғинч ва катта тайёргарлик билан кутиб олишади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, У Зотнинг саҳобалари, тобеинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор бериб, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган. Чунки, бу муборак ойда Аллоҳ таоло биз мўъмин-мусулмонларга жуда катта савоблар олиш ва гуноҳлардан фориғ бўлиш имкониятларини берган.
Яқин кунларда ойларнинг султони, муборак Рамазони шариф кириб келмоқда.

Мана шундай Шаъбон ойининг охирги кунларида таъмирланиб, ибодат учун янги биноларни фойдаланишга топшириш ҳамда жума намозини ўқиб бериш учун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Самарқанд шаҳридаги "Оби Раҳмат" жоме масжидига, Хайруллоҳ домла Ургут туманидаги “Ғўс” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Мазкур жомеларда Жума намозидан олдин "РАМАЗОН – ОЙЛАР СУЛТОНИ!" мавзусида мўмин-мусулмонларга маъруза қилиб бердилар.

Шундан сўнг, жума намозини жамоат билан бирга адо этдилар.

Шунингдек, имом-хатибларимиз тақсимот асосида ҳудудлардаги масжидларга ташриф буюрдилар. Жума намози асносида мўмин-мусулмонларга "РАМАЗОН – ОЙЛАР СУЛТОНИ!" мавзуси асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар.

Аллоҳ таоло вилоятимизга ташриф буюрган уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!


Киритилган вақти: 09/03/2024 17:20;   Кўрилганлиги: 1140
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/juma-tashrifi-08032024-y
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 08:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг