Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жойларда қурилиш ишлари билан танишилди

 
 

Бугун, 16 феврал куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Каттақўрғон туманида жойлашган “Қировул” масжидида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, намозхонларга янада қулайликлар яратиш мақсадида масжид тахоратхонасининг янги, замонавий биноси тез фурсатдда қуриб битказилиши ва намозхонлар ихтиёрига топширилишини айтиб қурилиш учун керак бўладиган жиҳозларни вакиллик томонидан юборилишини айтиб ўтдилар. Шундан сўнг, Ёқубжон домла Мансуров Пахтачи туманида жойлашган “Болғали” масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар ва қурилиш-монтаж ишларини миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос ҳолда амалга ошириш юзасидан алоҳида тавсиялар тақдим этдилар.

Ташриф давомида мазкур туманда жойлашган “Тошкўприк” масжидига ҳам борди ва масжиднинг янги қуриладиган тахоратхонасининг лойиҳасини қурувчиларга топширди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмат


Киритилган вақти: 16/02/2021 18:04;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/joylarda-qurilish-ishlari-bilan-tanishildi
Чоп этилган вақт: 01/03/2021 09:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг