Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Жўш ота” масжидида қурилиш ишлари якунига етмоқда

 
 

Самарқанд вилояти марказидан қарийб 150, Қўшработ тумани марказидан 45 километр узоқликда жойлашган Жўш маҳалласида олти асрлик тарихга эга “Жўш ота” жоме масжиди жойлашган. Бирмунча таъмирталаб аҳволга келиб қолган жоме масжид “Обод қишлоқ” дастури асосида қайта реконструкция қилиниб, ўзгача қиёфа касб этди. Масжидда, шунингдек, қўшимча бинолар, кутубхона, таҳоратхона барпо этилди.

Қурилиш, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишиш, яқинлашиб келаётган сайлов тадбирлари олдидан намозхонлар билан учрашиш ва узоқ ҳудудларда жойлашган масжидларда жума намозини ўқиб бериш дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Ёқубжон Мансуров 20 декабрь куни “Жўш ота” жоме масжидида бўлиб, жума намозини ўқиб берди.

Қурилиш, таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етишига яқин турибди. Қисқа муддатларда ободонлаштириш ишлари тугалланиб, масжид-зиёратгоҳ намозхон ва зиёратчилар ихтиёрига тўлиқ топширилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/12/2019 12:14;   Кўрилганлиги: 1393
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/josh-ota-masjidida-qurilish-ishlari-yakuniga-etmoqda
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 20:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг