Жомбой туманида диний соҳа вакилларининг меҳнатлари эътироф этилди
Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Ислом дини равнақи йўлида меҳнат қилиб келаётган имом-хатиб ва имом ноиблар қаторига кейинги вақтларда маҳалла муллалари ҳамда отинойилар ҳам қўшилиб, ўзларининг илм ва тажрибаларини кишилар диёнати, Ватан равнақи, Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги учун сарфлаб келмоқдалар. Уларнинг ҳам меҳнатларини эътироф этган ҳолда муносиб тақдирлаш мақсадида бугун, 20 декабрь куни Жомбой туманида фаолият юритаётган маҳалла муллаллари ва отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Аҳолига соф ислом таълимотларини етказиш, бидъат ва хурофатларга барҳам бериш, аҳолини, айниқса ёшларни она ватанига садоқатли, имон-эътиқодли, одоб ва ахлоқли бўлиб вояга етишлари, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамоили асосида диний-маърифий ишларни олиб бориш соҳасида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ маҳалла муллалари: Исоқов Тожибой, Ашуроф Абюдуғани, Бўриев Барот, Эргашев Суюн ва Аброров Одиллар ва отинойилардан Сатимова Ҳимоят, Самарова Истода, Турсунқулова Рафоат, Рустамова Фарида ва Ҳукумова Асолатлар Жомбой туман бош имом-хатиблиги томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, ушбу йўналишда фаолият юритаётган барча ходимларга йил давомида амалга оширган самарали ташвиқот ва тарғибот ишлари учун эсдалик совғалари улашилди.
Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари, Жомбой туманидаги "Исломобрд" жоме масжиди имом-хатиби Х.Саттаров барчанинг меҳнатини юқори баҳолаб, бундан кейинги савобли, улуғ мақомга эга меҳнатларида барака ва куч қувват тилади ҳамда улардан мана шундай фаолликда доимий бўлиб қолишиларини сўради.
Х.Саттаров
Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари,
Жомбой туман “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби
Киритилган вақти: 20/12/2019 16:40; Кўрилганлиги: 1500
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:57