Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жамият олдида масъулмиз

 
 

12-13 ноябрь кунлари вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Жомбой ҳамда Каттақўрғон тумани отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Ноябрь ойининг аввалги санасидан бери давом этиб келаётган “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзусида учрашувлар шу кунгача Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Иштихон, Қўшработ, Булунғур ва Ургут тумани отинойилари билан ташкил этилди. Уларда 350 дан зиёд отинойилар қамраб олинди.

Учрашувларда аёл-қизлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириб бориш ва уни даомий таъминлаш ишларида отинойилар фаолликка чақирилмоқда.

Бугуннинг отинойиси аёл қизларимизни маърифатга чорловчи муаллималардир. Шунинг учун улар ҳамиша илғор ва жонкуяр бўлмоқлари лозим.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 13/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 671
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/jamiyat-oldida-masulmiz
Чоп этилган вақт: 02/10/2020 02:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг