Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИНТИҚИБ КУТИЛГАН ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

 
 

Мўмин-мусулмонлар истаклари асосида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг шогирди, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом инcтитутининг катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури янги шакл ва инновацион усуллар ёрдамида тақдим этилмоқда.

Ислом – илм-маърифат дини. Инсон ўзи билмаган нарсасини уламолардан сўраб ўрганиши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

2020 йил 18 сентябрь, жума куни соат 19:00 дан бошлаб, онлайн диний савол-жавоб дастурининг илк сонини кузатинг.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV  
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/09/2020 10:24;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/intiqib-kutilgan-loyiha-onlayn-diniy-savol-javob
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 13:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг