Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМЛАРИМИЗ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТДА

 
 

Инсон ­­- қадри улуғ, шаъни юксак, манфаати эса ҳар нарсадан устун бўлган мавжудоддир. Дунёдаги барча нарсалар унга хизмат қилиш, мушкулини осон этиш, умри давомида осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш учун инъом этилган.

2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан барча соҳаларда бўлгани каби Самарқанд вилояти имом хатиблари ҳам аҳолидан ҳол сўраш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ва самарали ишларни амалга оширмоқдалар. Имом домлаларимиз маҳалла раислари, маслаҳатчилар, маҳалла нозирлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда хонадонларга кириб, аҳоли билан бевосита суҳбат ўтказмоқдалар. Жумладан:

Ўтган ҳуфта давомида шаҳар ва туман бош имом хатиблари мазкур вакиллар билан биргаликда уйларга кириб, кишилар яшаш тарзи, оилалардаги мавжуд шарт-шароитлар, кишиларнинг кайфияти, бугунги кунидан нечоғли рози эканлиги билан танишдилар. Икки кун давомида 350га яқин хонадонга кирилиб, юртдошларимизнинг нималар билан машғул эканлари, яратилаётган имкониятлардан ким қандай фойдаланаётгани, асосийси юртимизда кечиб турган жараёнларга нисбатан қанақа муносабат билан ёндашилаётганига эътибор қаратдилар.

Мулоқотлар давомида ижтимоий кўмакка муҳтожлар билан суҳбат ўтказишга алоҳида эҳтимом билан ёндашилди ва уларга давлатимиз тарафидан берилаётган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича таклифлар берилиб, бу борада керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши юртимизда инсон ҳуқуқларини кафолатлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, юртимиз порлоқ келажагининг асосларини янада мустаҳкамлаш борасида ўта муҳим қадам бўлди. Жойларда, фуқаролар ҳолидан хабар олиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бугуннинг кун тартибидаги бирламчи вазифаси бўлиб қолди.

Ғофуржон Эшонқулов

ЎМИ Самарқанд вилояти

вакиллиги мутахассиси


Киритилган вақти: 07/04/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2829
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imomlarimiz-xalq-bilan-muloqotda
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 12:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг