Имомларимиз меҳнати эътироф этилди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Энг маърифатли имом – 2018" кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди (20 декабрь, 2018 йил). Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари, уламолар, имом-хатиблар ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.
Тадбирнинг Самарқанд вилояти учун алоҳида жиҳатларидан бири шу бўлдики унда икки нафар имом хатибимизнинг йил давомида олиб борган меҳнатлари қадрланиб, эътироф этилди.
"Энг маърифатли имом – 2018" кўрик танловининг вилотимиз босқичи ғолиби, республика босқичида шарафимизни ҳимоя қилган Қўшработ туманидаги "Домло Омонулло" жоме масжиди имом хатиби Ғанижон Абиев гарчи, совринли ўринларни қўлга кирита олмаган бўлсада, чиқишлари муносиб эътироф этилиб, "Энг инновацион ёндашув" номинацияси бўйича тақдирлади.
"Энг кўп обуна уюштирган имом" номинациясига Пастдарғом туманидаги "Нурул Ислом" жоме масжиди имоми Озод Назаров эга чиқди. У ўтаётган 2018 йил учун "Ҳидоят" журнали ва "Ислом нури" газетаси учун республика масжидлари ичида тарғибот йўли билан энг кўп обуна ташкил эта олган.
Кўрик танлов якуни бўйича:
1 ўринга: Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Худоёрҳожи» жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Аҳмадалиев
2 ўринга: Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Кулолқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Яҳёхон Абдураҳмонов
3 ўринга: Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Саъдулло ота» жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов муносиб топилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
"muslim.uz" портали маълумотларидан фойдаланилди
Киритилган вақти: 22/12/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1546
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 05:21