Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМЛАРИМИЗ ФАОЛИЯТИДАН

 
 

Ўтган ҳафтада вилоятимиз имом хатиблари томонидан талай тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Қуйида уларнинг энг аҳамиятларини келтирамиз:

2 ноябрь куни Бухоро вилоятининг “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасида уламолар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуида бўлиб ўтган республика анжуманида Самарқанддан вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов, бош имом хатиб ўринбосари Зайниддин Эшонқулов иштирок этиб қайтдилар.

*****

2 ноябр куни Самарқанд шаҳар “Хўжа Зудмурод” жоме масжиди имом хатиби М.Меликов “Янги Бешчинор” маҳалласида “Бағрикенглик тараққиёт омили” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Мавзуга доир оят, ҳадислар ва уламолар фикрларини келтириб, уларни ҳаётий мисоллар билан ифодалаб берди.

*****

3 ноябр куни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжиди имом ноиби С.Зикиряев “Намозгоҳ” маҳалласида комил инсон тарбиясида оила, маҳалла ва мактабнинг ўрни тўғрисида тадбир ўтказди. Уларнинг ҳар бирининг алоҳида вазифалари, масъулиятлари ҳамда мажбуриятлари ҳақида сўзлаб, тадбир иштирокчиларининг бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.

****

4 ноябр куни Самарқанд туман “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби А.Пўлатов томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Уларнинг фарзандларига ўқув қуроллари ҳамда қишки мавсумга мосланган кийим-кечаклар олиб берилди.

****

4 ноябр куни Нарпай туман “Сўфи Зийрак” жоме масжиди имом хатиби А.Шукуров 43-умумтаълим мактабида “Онани эъзозланг” мавзусида тадбир ўтказди. Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган волидаи меҳрибонларни эъзозлаш, қадрларига етиш, хизматларида бўлиш ҳар бир фарзанднинг бурчи экани, муқаддас динимиз таълимотлари, миллий қадриятларимиз бу борада якдиллигини мисоллар билан асослаб, ўқувчи ёшларга панд-насиҳат қилди.

****

4 ноябр куни Нарпай туман бош имом хатиби Д.Бектамишов Автосервис касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этиб, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, бугунги ўйламасдан босилган қадам эртага бир оиланинг барбод бўлишига, қудаларнинг бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетишига олиб келиши, ёш келинлардан туғилаётган фарзандларнинг аксарият ҳолатларда нимжон бўлиши ҳақида маъруза қилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2506
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imomlarimiz-faoliyatidan
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 06:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг