Имомларимиз Екатеринбургда
2016 йил 24 ноябрь куни Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси марказий муфтиёти раҳбари, муфтий Абдул-Қуддусс Ашарин таклифига асосан ўзбекистонлик имомларидан иборат делегация Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетишди.
Ушбу делегация аъзолари диний идора раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов, диний идоранинг Самарқанд вилоятидаги вакили ўринбосари, “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва “Дўстжонбой ота” жоме масжиди имом-хатиби Баҳром Атаджоновдир.
Имомларимиз сафарлари давомида Россиянинг Свердловск вилояти ҳудудида жойлашган масжидларда намозхонларга суҳбатлар қилиш, маданий марказларда мулоқотлар қилиш ҳамда Урал давлат тоғ-кон университетининг ўқитувчи ва талабалари билан учрашувлар ўтказиш белгиланган.
Мазкур сафар тафсилотлари ҳақида келгусида батафсил ёритиб борамиз.
“MUSLIM.UZ”дан
Киритилган вақти: 25/11/2016 00:00; Кўрилганлиги: 2501
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 17:53