Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ИМОМ ХАТИБЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

 
 

2016 йил 15 октябр куни Самарқанд вилоятидаги барча расмий масжид имом хатиблари иштирокида учинчи чорак якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳридаги "Хўжа Абду Дарун" жоме масжидида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Н.Исламов, вакил ўринбосари З.Эшонқулов, вилоят Адлия бошқармаси мутахассислари Б.Улмасов, Ш.Шодиев, шаҳар ва туман бош имомлари ҳамда барча имом хатиблар иштирок этди.

Кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда бўлиб ўтган йиғилишда масжидларда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини тизимли ташкиллаштириш, қишги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, 2017 йилги обуналарни юқори савияда ташкил этиш, шунингдек масжидлар ва имом хатиблар фаолиятини такомиллаштириш каби муҳим ва долзарб мавзулар муҳокама этилди.

Йиғилишда меҳмон сифатида иштирок этган вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Ш.Шодиев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонун-қоидалар, рақамлар, юртимиздаги сайлов жараёнининг ўзига хослиги ва бошқа ривожланган давлатларда ҳам учрамайдиган қулайлик жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга ҳам батафсил жавоб бериб, зарур ва керакли бўлган фикрлар билан ўртоқлашди.

Мажлис сўнгида бўлиб ўтган эркин мулоқот давомида имом хатиблар фаолиятларига доир кўплаб маълумотга эга бўлдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 17/10/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3049
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblarning-umumiy-yigilishi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг