Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом хатиблар учун саёҳат ташкил этилди

 
 

28 ноябрь куни самарқандлик имом хатиблар учун вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Маънавий ҳордиқ чиқариш, кунлик вазифалар, касб мажбуриятлари сабабли табиий равишда юзага келадиган руҳий толиқишлар учун муолажа тариқасида ташкил этилган саёҳат дастлаб Гўри Амир мақбараси зиёрати билан бошланди. Қуръони карим тиловат қилиниб, Соҳибқирон бобомиз ва у кишининг авлодлари, мақбара ҳудудида дафн этилганлар руҳига бағишланди. Мақбара тарихи ва бугунги кунига оид қизиқарли маълумотлар имом-хатибларга етказилди.

Саёҳат давомида улуғвор тарихимиз тимсоли, қадимги ва навқирон Регистон майдони ҳамда “Афросиёб” музейига ҳам ташриф буюрилди.

Вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири “SAG” гилам заводи фаолияти билан яқиндан танишиш имомларимизда ўзгача таассурот қолдирди. Бугунги илдам ривожланиш жараёнининг ёрқин намоёндаси, рақобатбардош, кўзни қамаштирар даражада гўзал маҳсулот чиқараётган корхона саёҳати давомида мутухассислар томонидан заводнинг ташкил бўлиши, ривожланиш тарихи, ҳозирдаги фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

“Ҳамид Олимжон” номидаги драма театрида “Бир ўлиб кўрай” номли спиктакл томошаси билан саёҳат якунланди.

Саёҳатда Самарқанд шаҳри ва унга ёндош туманлардан 100 нафар имом хатиб иштирок этди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 28/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1512
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblar-uchun-sayohat-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 07:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг