Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом хатиб хайрия ишларини ташкил қилди

 
 

Мурувват, ўзгаларга яхшилик қилиш, ғамгин қалбларга хушнудлик улашиш халқимизга хос қадриятларимиздандир.

Юртимизда баҳор фасли кириб келиши билан имом хатибларимиз томонидан мурувват улашиш ишлари жадал суратларда бошлаб юборилди.

Самарқанд туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби А.Пўлатов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда қатор хайрия ишлари амалга оширилди. Жумладан,

Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, баҳор айёми билан муборакбод этилди. Уларни ўқишга, илм олиб ўз касбининг етук мутахассислари бўлишга қизиқтирилди, ҳаётий мисоллар ила мурғак қалблар руҳлантирилди. Шунингдек, 140 нафар тарбияланувчи учун зиёфат дастурхони ташкил этилди.

Бундан ташқари, имом хатиб ташаббуси билан ёнғин сабабли уйига жиддий талофат этган Самарқанд туман Жўй-Сой маҳалласида яшовчи Ш.Э.га қурилиш моллари ва моддий кўмак, Самарқанд туман Конигил маҳалласида яшовчи жигар касаллиги (эхинококк) билан оғриган фуқаро К.Сга дори дармон учун моддий ёрдамлар кўрсатилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1225
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatib-xayriya-ishlarini-tashkil-qildi
Чоп этилган вақт: 27/09/2020 22:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг