ҲИНДИСТОННИНГ ЯНА БИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДДА
15 март куни Самарқандга Ҳиндистоннинг Керала штатида жойлашган «Сунний маданият маркази» раҳбари доктор Мухаммад Абдулҳаким Азҳарий бошчилигида бир гуруҳ зиёратчилар ташриф буюрди.
Ушбу ташриф Деҳли шаҳри жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташрифидан бир кун ўтиб рўй бермоқда.
Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэрапортида вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва бошқа мутасаддилар кутиб олдилар.
21 мартга қадар давом этиши режалаштирилган сафар Самарқанддан бошланди ва меҳмонлар вилоятдаги зиёратгоҳларга ташриф буюрадилар ва диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар. Жумладан Имом Бухорий мажмуаси меҳмонлар томонидан алоҳида эҳтимом билан зиёрат этилди.
Сафар кунлари давомида Тошкент, Бухоро ва Термиз шаҳарларига ҳам бориш назарда тутилган. Бу ҳақда “mehrob.uz” сайти хабар беради.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 15/03/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2002
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 11:51