Ҳазрати муфтийга қараб тош отма!!!
Буюк бир давлатнинг муфтийси ҳазрат
Ҳурматлаб олимга эътибор қарат
Устоздан ўрнак ол дилингни яйрат
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Чўпонлар зарарга боқмайди кўйин
Қўрадан чиқармас бўлганда қуюн
Муфтиёт ишини қилмагин ўйин
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Бошлиққа итоат қилмоқлик савоб
Ҳар битта фатвога бергайдир жавоб
Устоздан илмлар ўрганган боб-боб
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Ҳазрати муфтиймиз тўғри фикрда
Дин учун хизматда қалби зикрда
Давомий неъматлар асли шукрда
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Тош отгин динини сотганларга сен
Ватанга қараб ўқ отганларга сен
Тош отгин нафсингда ётганларга сен
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Ҳамжихат булайлик унда хикмат кўп
Энг катта ҳалокат бўлинсак тўп-тўп
Ватаннинг тупроғин сажда қилиб ўп
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Боқоний сўзлари айни ҳақиқат
Фаросат ила сен ўйлаб кўр фақат
Билганинг билмасми муфтиёт наҳот
Ўзингни ботир-у мардга ўхшатма
Ҳазрати муфтийга қараб тош отма
Отабек Боқоний
Киритилган вақти: 03/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1752
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 00:21