ҲАШАРГА КЕЛИНГ (имомларимиз пахта далаларида ҳашарда)
Пахта – миллий ифтихор, давлат иқтисодиёти таянчи ва кундалик турмушда доимий эҳтиёж тушадиган бебаҳо бойликдир. Ҳар йили оқ олтинни йиғиб олиш вақтида миллат бирдамлиги, ўзаро ҳамжиҳатлиги яққол намоён бўлади.
Жорий йилда ҳам Яратганнинг инояти билан қийғоз очилган пахта далалари ўзра теримчилар ғанимат об-ҳаволардан унумли фойдаланиш мақсадида этакларни кўтарган ҳолда ошиқдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакилли ва вилоят имом хатиблари ҳам пахта йиғим-теримига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Юртдошларимизни миллий бойлигимиз-оқ олтинни нест-нобут қилмай териб олишда янада жонбозлик кўрсатишга чорлаб қоламиз
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 23/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1702
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 09:03