Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲАР БИР МАСЖИД ЙИГИРМА БЕШ ХОНАДОНГА

 
 

Мустақиллик арафасида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжидлар имом хатиблари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда “ҳар бир масжид йигирма беш хонадонга” тамоили остида қатор хайрия ишлари амалга оширилди. Жумладан:

29 август куни Жомбой тумани бош имом хатиби Хайрулло Сатторов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда туман умумтаълим мактабларида таълим олаётган, йигирма бешта кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларига янги ўқув йилида намунали таълим олишлари учун зарурий кийим-кечаклар, ўқув қуроллари олиб берилди.

****

Самарқанд туман “Арабхона” жоме масжиди имом хатиби Равшанхон Азизов ҳомийлар кўмаги асосида истиқлолнинг 25 йиллиги муносабати билан Самарқанд тумани Арабхона маҳалласида яшовчи, кам таъминланган, истиқлол ҳамёши 25 ёшли Эркин Исмоиловни уйлантириш ташаббуси билан чиқди. Шунга мувофиқ 30 август куни маҳалла ёшу қариларига дастурхон ёзилиб, икки ёшга узоқ умр, бахту саодат, юртимизга манфати тегадиган намунали оилалардан бўлишлари тилаб қолинди.

****

30-31 август кунлари Шоҳи Зинда жоме масжиди ходимлари томонидан масжид атрофида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, ёши кексалар, меҳнат фахрийларига озиқ-овқатлар, совға-саломлар тақдим этилди. Байрам билан табриклаб, кўнгиллари кўтарилди.

****

30 август куни Каттақўрғон туман "Янги Равот" жоме масжиди ва шу масжид жойлашган Қиёт МФЙ билан ҳамкорликда хомийларни жалб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 25 хонадон ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3404
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/har-bir-masjid-yigirma-besh-xonadonga
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг