Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳафта давомида

 
 

Яна бир ҳафта поёнига етди. Умр чархпалаги тинимсиз айланиб, ўтган ҳафта ҳам тарих варақларига қайта келмас бўлиб жойлашди.

Таъкидлаш лозимки ўтган ҳафта Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда имом хатибларимиз учун сермаҳсул кечди. Аҳоли билан ўрганиш ишлари, жойлардаги тадбирлар, хориж сафари, оилалар тинчлиги, мустаҳкамлиги йўлида олиб борилган ишлар, имом хатиблар салоҳиятини ошириш бўйича машғулотлар ушбу ҳафтада ҳам қизғин тарзда олиб борилди.

Қуйида ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеаларни қисқа сатрларда бериб ўтамиз:

11 декабр – душанба: вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов Оқдарё туманига ташриф буюриб, аҳоли турмуш тарзи билан танишди. Тумандаги, айрим жиноят содир этиш эҳтимоли бор бўлган, ичкиликка рўжу қўйган фуқаролар, жанжалли оилалар билан тушунтириш ишлари олиб борди.

Нотинч оилаларни яраштиришга, бир бирларини тушинишларига эришилди.

***

12 декабр – сешанба: куннинг дастлабки қисмида жойлардаги ФҲДЁ бўлимларида имом хатиблар томонидан ёш оила қурувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Галдаги учрашувларда ҳам оила масъулияти, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари, поклик, умр ҳою-ҳавасдан иборат эмаслиги каби муҳим масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб борилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят вакиллиги биносида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида қилинган ишлар сарҳисобига бағишланган навбатдаги ҳафталик йиғилиш бўлиб ўтди.

***

13 декабр – чоршанба: вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов делегация таркибида юртимиздаги туризм имкониятларини намойиш қилиш мақсадида Малайзия давлатига учиб кетди.

Чоршанба – аҳоли билан ўрганиш ишларини олиб бориш куни бўлгани муносабати билан вилоятдаги барча имом хатиблар масжид ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи турли муаммоли хонадонларга ташриф буюриб, уларга моддий, маънавий-руҳий кўмак кўрсатдилар.

***

14 декабр – пайшанба: жойлардаги масжидларда имом хатиблар фаолиятини жонлантириш, илм, салоҳиятини оширишга қаратилган навбатдаги ҳафталик “маънавият соат”лари бўлиб ўтди.

Малайзияда бўлиб турган вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов 3100 сайёҳлик агентликларини ўз ичига олган “МАТТА” уюшмаси ҳамда Малайзияда ҳаж зиёрати масалалари билан шуғулланадиган “Табунг ҳажи” жамғармаси вакиллари билан бўлиб ўтган музокараларда фаол қатнашди.

***

15 декабр – жума: вилоятимиз жоме масжидларида жума ибодати кўтаринки руҳда, тинч-осуда ўтказилди.

Малайзияда бўлиб турган вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов Малайзия телевиденияси орқали юртимизнинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида маълумот берди.

***

16 декабр шанба: – Самарқанд шаҳар Галаосия маҳалласида “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом хатиби А.Маматқулов томонидан аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирда 15 ноябр куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселекторда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишга доир кўрсатмалар мазмун моҳияти тўғрисида йиғилганларга тушунча берилди.

Самарқанд шаҳридаги 84112 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан “Соғлом турмуш – жамият ривожининг негизидир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят бош имом хатиби ўринбосари Хайрулла Сатторов маъруза билан иштирок этди ва Ислом динида оилага эътибор, эр-хотин ўртасидаги бурч ва вазифалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фарзанд тарбияси ҳақида тушунчалар берди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 18/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1297
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/hafta-davomida
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 23:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг