ҒОЛИБЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2018 йил 23 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакиллигида 18-21 январь кунлари ўтказилган Қуръони карим мусобақасининг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритганлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳам иштирок этдилар.
Ҳудудий босқич ғолибларини вилоят бошқичига тайёрлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов йиғилганларни ўтган Қуръон байрами билан, хусусан, ғолибларни биринчи ўринни қўлга киритганлари билан яна бир бор муборакбод этди. Вилоят босқичида янада кўпроқ тайёргарлик кўриш, бор маҳоратларни ишга солиб, мусобақанинг юқори савияда ўтишига ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади. Бу борада қатор тавсияларни бериб ўтди.
Ҳудудий босқич сингари ва ундан ҳам юқори савияда вилоят босқичини ўтказиш бўйича ўзаро маслаҳатлашилди.
Учрашув сўнгида Қуръони карим тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги зиёда бўлиши, Қуръоннинг файзи, барокоти юртимиз бўйлаб ёғилишини сўраб дуо қилинди.
Тиловат савоби Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали воқеа оқибатида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг руҳларига бағишланди.
ЎМИ вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 23/01/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1979
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 16:14