Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ГЕРМАНИЯЛИКЛАР САМАРҚАНДДА МЕҲМОНХОНА ҚУРАДИ

 
 

5 октябр куни вилоят ҳокимлигида Германиянинг "RIMC Hotels and Resorts" компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда zarnews.uz сайти хабар беради.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу жараёнда инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар, солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди. Самарқандда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва бунда хорижий компанияларнинг иштирокига тўхталди.

"RIMC Hotels and Resorts" компанияси бошқарувчиси Герт Прантнернинг таъкидлашича, мазкур компания халқаро меҳмонхона тармоғи ва бошқарув соҳасида фаолият юритади. Айни пайтда компаниянинг Германия, Австрия, Италия, Испания, Швейцария, Хитой ва бошқа мамлакатларда меҳмонхоналари мавжуд.

- Биз бошқа халқаро меҳмонхона тармоқлари каби барча меҳмонхоналарни бир хилда эмас, балки ҳар бир ҳудудга мос тарзда ташкил этамиз, - дейди Герт Прантнер. - Бунда ўша давлат ва халқнинг турмуш тарзи, анъаналарига, ҳудуднинг табиий иқлим шароитига эътибор қаратамиз. Ва албатта, меҳмонхона ходимлари ҳам маҳаллий аҳолидан танлаб олинади. Биз Самар­қанднинг довруғига мос, сайёҳлар дидига ҳар томонлама маъқул меҳмонхона қуришни мақсад қилганмиз. Вилоят ҳокимлиги томонидан бизнинг таклифларимиз ижобий қабул қилинганлигидан хурсандмиз.

Учрашув давомида меҳмонлар Самарқандда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Делагеция аъзолари Самарқанд­нинг тарихий обидалари ва бошқа диққатга сазовор масканларида бўлиб, шаҳримизнинг туристик имкониятлари билан яқиндан танишди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 798
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/germaniyaliklar-samarqandda-mehmonxona-quradi
Чоп этилган вақт: 27/09/2020 21:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг