Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Эзгулик шиоримиз бўлсин

 
 

Сир эмаски, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, экстремизм, терроризм, ақидапарастлик каби иллатлардан кишиларни ҳимоялаш, аҳолини моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ишларида имом-хатибларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари қўшилмоқда.

Имомларимиз жойларда МФЙ, ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда аҳолидан ҳол сўраш, муаммоларини бартараф этишга, ҳаётда хурсанд бўлиб яшашларига кўмаклашиш борасида жадал суратда фаолият юритмоқдалар. Жумладан:

Вилоятнинг Самарқанд туманида жойлашган "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Абдураҳим Пўлатов томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га хос ва мос бўлган қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

А.Пўлатов ҳафта давомида ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд туман Бадал, Қозиариқ маҳалласида яшовчи кам таъминланганлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиб, кўнгил сўради. Уларга моддий-маънавий кўмаклар кўрсатди.

Шунингдек, имом хатиб ташаббуси билан иккита кам таъминланган оиланинг фарзандлари ёзги дам олиш оромгоҳларига ҳомийлик ёрдами асосида юборилди. Болажонлар тенгдошлари қаторида ёзги таътилни мазмунли ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.

Вилоятимиз имом хатиблари томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳоли билан учрашувлар ўтказишга доир ишлар давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 08/08/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2338
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ezgulik-shiorimiz-bolsin
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 10:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг