ЭРТАГА, 4 МАРТ КУНИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИМИЗ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИБ БЕРИШЛИК УЧУН МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
Эртага, 4 МАРТ куни вилоятимизнинг бир гуруҳ имом-хатиблари Ургут, Булунғур, Тайлоқ ва Пахтачи туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Жума намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга "ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ" мавзусида маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.
Жума намозидан аввал файзли мавъиза ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.
Қуйида имом-хатиблар ва намозга борадиган масжидлари рўйхати билан танишишингиз мумкин:
Ургут туманига
“Бойбул” масжидига:
Жума намозига Самариддин домла Абулсаидов;
“Мухаммад Исо” масжидига:
Жума намозига Абдуҳалим домла Муҳиддинов;
Булунғур туманига
“Амир Ҳамза” масжидига:
Жума намозига Нодир домла Маллаев;
Тайлоқ тумани
“Боғизағон” масжидига:
Жума намозига Лутфулло домла Ибодуллаев;
Пахтачи тумани
“Хўжа Зиёвуддин” масжидига:
Жума намозига Отабек домла Тошбеков;
Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!
Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 03/03/2022 21:14; Кўрилганлиги: 519
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 03:31