Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Диний идорага оид Муҳим воқеалар йилномаси

 
 

1947 йил. Нусха кўпайтириш йўли билан “Совет шарқи мусулмонлари” журнали нашр этила бошлади.

* * *

1948 йил. Ҳижрий-қамарий ҳисоб билан мусулмонлар тақвими чоп этилди.

* * *

1948 йил декабрь. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг иккинчи қурултойи бўлди. Унда Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон диния назорати раисининг ўринбосари этиб сайланди.

* * *

1961 йил. Диний бошқарма қошида халқаро алоқалар бўлими ташкил этилди.

* * *

1961 йил. Диний бошқарманинг биринчи меҳмонлари сифатида Сурия бош муфтийи шайх Абу юср Обидин, Покистон “Жамоатул Ислом” жамияти раиси Мавлоно Бадаюний, Марокаш Ислом ишлари бўйича давлат вазири, “Истиқлол” партияси раиси, дрктор Аллал Фаъсий расмий ташриф билан Тошкентга келишди.  

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 19-20-бетлар


Киритилган вақти: 18/10/2019 17:16;   Кўрилганлиги: 1256
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/diniy-idoraga-oid-muhim-voqealar-yilnomasi
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 02:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг