Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар фаолиятига доир изоҳ берди
Изоҳ: диний ибодатларни бажариш юзасидан
✅Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради.
❗️Шу ўринда, “Барча диний ташкилотлар” деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтиш лозим. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.
❓❗️Айни дамда ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган айрим саволлар ва мулоҳазаларга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз.
❇️Биринчидан, масжидларда кунлик беш маҳал намоз, черков, синагога ва бошқа ибодат масканларида ҳар кунлик ибодатлар тўлиқ бажарилади.
❇️Иккинчидан, масжидларда жума намози, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ вақтинча тўхтатиб турилади.
✔️Муҳтарам юртдошлар, белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраб-авайлайлик!
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 13/08/2020 10:08; Кўрилганлиги: 1152
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:08