ДЕКАБР ОЙИ ЙИҒИЛИШИ
2016 йил 13 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигида шаҳар ва туманлар бош имомлари ҳамда Самарқанд шаҳар имом хатиблари иштирокида навбатдаги ойлик йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов ва бош имом хатиб ўринбосари Зайниддин Эшонқулов олиб борди.
Йиғилишда масжидларда қиш фаслига мос шароитларни доимий таъминлаш, ибодат учун қулай шароитлар ҳозирлаш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг нашри ҳамда маҳаллий нашрларга обуна бўлишдаги фаолликни ошириш, имомлар фаолияти самарадорлигини кўтариш каби қатор масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, мажлисда вилоятда хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳуқуқшуноси Икромжон Мардонов ҳам меҳмон сифатида иштирок этиб, масжид шароитини яхшилаш ва имомлар фаолиятини жонлантиришга доир ўзининг маслаҳат ва тавсияларини бериб ўтди.
Йиғилиш сўнгида имом хатибларга йил якуни ва янги йилга тайёргарлик кўришга доир топшириқлар берилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 13/12/2016 00:00; Кўрилганлиги: 2736
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 09:45