Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Чет тиллар институтида учрашув

 
 

6 ноябрь куни олий таълим муассасаларида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида бўлиб ўтаётган учрашувларнинг навбатдаги бекати Самарқанд чет тиллар институтига йўналтирилди.

Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари билан мазкур мавзуда учрашув ва қизғин суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирда маърузачи сифатида иштирок этган вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров томонидан жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш каби мавзуларда маърузалар қилиниб, муҳокамалар олиб борилди.

Учрашувлар давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 06/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 677
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/chet-tillar-institutida-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 09:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг