Чекка ҳудудлардаги имом-хатиблар ҳолидан хабар олинди
Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади.
Бу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида куни кеча вилоят бош имом-хатиби бошчилигида Иштихон, Каттақурғон, Қўшработ, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи туманларининг чекка ҳуддларида фаолият юритаётган 49 нафар имом-хатиблар ҳолидан хабар олиниб, Рамазони шариф ойида имом-хатиблар хонадонларига қувонч, дилларга хотиржамлик, файзу барака бахш этиш мақсадида 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хонадонларига етказиб бериди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати
Киритилган вақти: 29/04/2020 11:59; Кўрилганлиги: 974
Чоп этилган вақт: 13/05/2024 01:10