Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Булунғур туманидаги масжидларга ташрифлар амалга оширилди.

 
 

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида жойлардаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ва иқтидорли имом-хатибларимиз тақсимот асосида вилоятимизнинг Булунғур туманидаги масжидларга ташриф буюрдилар.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Булунғур туманининг марказида жойлашган “Амир Ҳамза” жоме масжидига, Иштихон тумани бош имом-хатиби Тошмуҳаммад домла Абилов “Оломон” жоме масжидига, Самарқанд шаҳар “Домла Камолиддин”  масжиди имом-хатиби Исматулло домла Абсаломов “Килдон” жомесига, Жомбой туман бош имом-хатиби Нурбек домла Хидиров “Пойга тепа” жоме масжидига, Нарпай туман бош имом-хатиби Исомиддин домла Исаев “Хўжа Хофиз” жоме масжидига, Нуробод туман бош имом-хатиби Раҳматулло (Рафаэл) домла Равшанов “Эрганакли” жоме масжидига, Оқдарё туман бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Облақулов “Ғиштли ота” жомесига, Пайариқ туман бош имом-хатиби  Мансуржон домла Абдухолиқов “Сулувқўрғон” жоме масжидига, Пастдарғом тумани бош имом-хатиби Озод домла Назаров “Булунғур” жоме масжидига, Пахтачи туман бош имом-хатиби Исроил домла Амириллаев “Чўянтепа” жоме масжидига, Каттақўрғон тумани “Абул Ҳасан Андоқий” масжиди имом-хатиби Сафахон домла Бакаев “Сарқипчоқ” жоме масжидига, Ургут туман “Ғавсул Аъзам” масжиди имом-хатиби Тўлқин домла Исаев “Бешариқ чангал” жоме масжидига, Тайлоқ туман бош имом-хатиби Бекмурод домла Исмоилов “Кичик Килдон” жоме масжидига ва Самарқанд тумани бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов “Исори Ўроқли” жоме масжидига ташриф буюриб, Жума намозидан олдин тезис асосида жамоатга мазмунли маъруза қилиб бердилар ҳамда жамоат билан бирга Жума намозини адо қилдилар. Ушбу ташрифдан асосий мақсад масжидларда жума намозини адо этиш, жамоат билан дилдан суҳбат қилиш, масжид фаолияти билан яқиндан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш ҳисобланади.

Ўз навбатида масжид аҳли ва намозхонлар меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, олиб бораётган ишларига муваффақият, юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини сўраб, илиқ тилаклар билдириб қолдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/12/2022 16:23;   Кўрилганлиги: 460
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bulungur-tumanidagi-masjidlarga-tashriflar-amalga-oshirildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 03:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг