БУГУН "ҲИДОЯТ САРИ" КЎРСАТУВИ
"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилиб бориладиган диний-маърифий йўналишдаги "Ҳидоят сари" кўрсатувининг 4-март (Жума) кунидаги сони "Пойи жаннат - оналар" мавзусига бағишланади. Кўрсатувда бошловчи - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳамда Тошкент шаҳридаги "Саид Ваққос ота" жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон Убайдуллаев, "Нўғой қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Муродхон Садриддинов ва Тошкент вилоятидаги "Рамазони шариф" жоме масжиди имом-хатиби Азимжон Алимжоновлар динимизда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига ибодат қилишдан кейинги энг шарафли ва фарзи айн ҳисобланган ота-онага яхшилик қилиш, онадек мўътабар сиймо қадри ҳақидаги мавзуга доир маърузалари билан иштирок этадилар.
Кўрсатув 04.03.2016й. (Жума) куни соат 18:55 ҳамда такроран 07.03.2016й. (Душанба) куни "Ўзбекистон" телеканлида эфирга узатилади. Кўрсатувни ўтказиб юборманг.
www.vakillik.uz
Киритилган вақти: 04/03/2016 00:00; Кўрилганлиги: 3686
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 06:56