Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бир кунда 124 та мактабда тарғибот ишлари олиб борилди

 
 

11 январь куни Пастдарғом туман бош имом хатибининг ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги имом хатиблар, имом ноиблари навбати билан 124 та мактабда ўқувчилар билан долзарб мавзуларга оид учрашувлар ўтказдилар.

Бугунги кунда ёшлар орасида кузатилаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш, бу каби иллатларга қарши ўқувчилар онгида иммунитет ҳосил қилиш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбирларида “Инсон азиз ва мукаррамдир” мавзуси бош шиор қилиб олинди.

Ўқувчиларга инсон қадри, умр деб аталмиш бебаҳо неъматнинг шукронасини қилиш, мустаҳкам илм олиб эл корига ярайдиган ҳақиқий фарзандлар бўлиш лозимлиги илмий асослар, ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Китобхон бўлишга, китобни севишга қизиқтирилди. Ҳаётни енгил-елпи, фақат ҳою-ҳавасдангина иборат деб тушунмаслик лозимлиги таъкидланди.

Бу каби тадбирлар келажакда ўзининг ижобий самараларини кўрсатади ва ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб тарбия топишлари учун катта замин яратади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 12/01/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2271
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bir-kunda-124-ta-maktabda-targibot-ishlari-olib-borildi
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 12:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг