Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

2024 ЙИЛДА 1,8 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЗИЁРАТЧИ ҲАЖ АМАЛИНИ АДО ЭТДИ

 
 

 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:

 Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.

 Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир.

 Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 фоизи Африка давлатларидан, 3,1 фоизи эса Европа, Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар ташкил этган.

 Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган.

 "Макка йўли" ташаббуси лойиҳасидан фойдаланган ҳожи эркак ва ҳожи аёллар адади 322.901 нафарни ташкил этган.

 Бу йил юртимиздан 15 минг нафардан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлди.

 Сўнгги 7 йил мобайнида 60 минг нафар киши ҳаж ибодатини қилишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳожилик бахтига мушаффар бўлган ҳамюртларимизни шу йилнинг 22 июнидан 12 июлига қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 03/07/2024 11:10;   Кўрилганлиги: 2911
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/2024-yilda-18-milliondan-ziyod-ziyoratchi-haj-amalini-ado-etdi
Чоп этилган вақт: 14/11/2024 09:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг