Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Ўқувчиларга Миссионерлик ва унинг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди

 
 

Самарқанд шаҳар Халқ таълими бошқармасининг ташаббуси билан 33-мактабда ўқувчи ёшлар билан “Миссионерлик ва унинг мазмун моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда иштирок этган мутахассислар миссионерлик, унинг келиб чиқиши ва оқибатлари ҳақида қатнашчиларга сўзлаб берди. Жумладан, Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” жоме масжиди имом хатиби Фахриддин Хусенов ҳам сўзга чиқиб, “Миссионерлик - бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Миссионерлик давлатларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётини издан чиқаради. Яхлит бир халқ ва миллатни парокандаликка олиб келиб, уларни гуруҳ ва табақаларга бўлиб юборади. Оқибатда аҳолининг асрлар оша шаклланиб келган миллий ва диний қадриятлари оёқости бўлишига ва ниҳоят, йўқолиб кетишига олиб келади. Миссионерлик келтириб чиқараётган салбий оқибатларни айрим ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, бизга қўшни бўлган баъзи давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда” деди.

Дарҳақиқат, ёшларимизнинг ахборот бўшлиғини турли ташқи таҳдидлардан асрашимиз, бунинг учун эса уларда мафкуравий иммунитетнинг шаклланишига шароит яратишимиз ва уларни милий-маънавий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашимиз лозим бўлади.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/09/2019 13:12;   Кўрилганлиги: 1466
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/oquvchilarga-missionerlik-va-uning-mazmun-mohiyati-haqida-tushunchalar-berildi
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 11:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг