Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Идоралараро ҳамкорлик

САМАРҚАНДЛИК ТАЛАБАЛАР ВАКИЛЛИК ЭЪТИБОРИДА

 
 

Бугун, 24 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили  ўринбосари, "Хўжа Аҳрори Валий" жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров Бухоро шаҳридаги "Мир Араб" ўрта-махсус ислом билим юртида бўлиб, Самарқандлик талабалар билан учрагани ҳамда улар билан давра суҳбати қилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Шундан сўнг, Ё.Мансуров олий ва ўрта-махсус ислом билим юртларига қилаётган ташрифи ушбу шаҳардаги "Мир Араб" олий мадрасаси бўлди. Бу олийгоҳда таҳсил олаётган Самарқанд фарзандлари билан алоҳида учрашиб, суҳбатлашиб қайтди. Домла суҳбат чоғида талабаларга вақтдан унумли фойдаланиш, уни зое кетказмаслик, илмни пухта эгаллаш бўйича насиҳатлар берди.

Шунингдек, ўқишни якунлаганларидан сўнг вилоятимизга қайтиб, диний соҳада вакиллик билан ҳамкорликда хизмат қилиш, эгаллаган илмларини мусулмонларга етказиш зарур эканлигини эслатиб ўтди.

Бундан ташқари, Ёқубжон домла Мансуров талабаларнинг яшаш шароитлари, иқтисодий ҳолатлари ҳам ўрганиб, ўқув шартнома тўловларини тўлашга қийналганларига ҳомий ва сахийларнинг кўмаги билан моддий ёрдамлар ҳам кўрсатди.

Бу каби илмий ва хайрли ташрифлар кейинги илм даргоҳларига ҳам давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/11/2022 20:19;   Кўрилганлиги: 53
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/cooperation/samarqandlik-talabalar-vakillik-etiborida
Чоп этилган вақт: 04/12/2022 20:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг