“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар
٢-كتاب الإيمان
ИЙМОН КИТОБИ
بَابُ الإِيمَانِ وَقَوْلِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "بُنِيَ الإِسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ"
1-БОБ
ИЙМОН ВА НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ “ИСЛОМ БЕШ НАРСАГА БИНО ҚИЛИНГАНДИР” ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
وَهُوَ قَوْلٌ وَفِعْلٌ، وَيَزِيدُ وَيَنْقُصُ. قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: {لِيَزْدَادُوا إِيمَانًا مَعَ إِيمَانِهِمْ}، {وَزِدْنَاهُمْ هُدًى}، {وَيَزِيدُ اللَّهُ الَّذِينَ اهْتَدَوْا هُدًى}، {وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ}، {وَيَزْدَادَ الَّذِينَ آمَنُوا إِيمَانًا}، وَقَوْلُهُ: {أَيُّكُمْ زَادَتْهُ هَذِهِ إِيمَانًا فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا فَزَادَتْهُمْ إِيمَانًا}. وَقَوْلُهُ جَلَّ ذِكْرُهُ: {فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا}. وَقَوْلُهُ تَعَالَى: {وَمَا زَادَهُمْ إِلاَّ إِيمَانًا وَتَسْلِيمًا}. وَالْحُبُّ فِي اللَّهِ وَالْبُغْضُ فِي اللَّهِ مِنَ الإِيمَانِ. وَكَتَبَ عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ إِلَى عَدِيِّ بْنِ عَدِيٍّ إِنَّ لِلإِيمَانِ فَرَائِضَ وَشَرَائِعَ وَحُدُودًا وَسُنَنًا، فَمَنِ اسْتَكْمَلَهَا اسْتَكْمَلَ الإِيمَانَ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَكْمِلْهَا لَمْ يَسْتَكْمِلِ الإِيمَانَ، فَإِنْ أَعِشْ فَسَأُبَيِّنُهَا لَكُمْ حَتَّى تَعْمَلُوا بِهَا، وَإِنْ أَمُتْ فَمَا أَنَا عَلَى صُحْبَتِكُمْ بِحَرِيصٍ. وَقَالَ إِبْرَاهِيمُ: {وَلَكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْبِي} وَقَالَ مُعَاذٌ: اجْلِسْ بِنَا نُؤْمِنْ سَاعَةً. وَقَالَ ابْنُ مَسْعُودٍ: الْيَقِينُ الإِيمَانُ كُلُّهُ. وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: لاَ يَبْلُغُ الْعَبْدُ حَقِيقَةَ التَّقْوَى حَتَّى يَدَعَ مَا حَاكَ فِي الصَّدْرِ. وَقَالَ مُجَاهِدٌ: {شَرَعَ لَكُمْ} أَوْصَيْنَاكَ يَا مُحَمَّدُ وَإِيَّاهُ دِينًا وَاحِدًا. وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: {شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا} سَبِيلاً وَسُنَّةً.
У (иймон) сўз ва амалдир, зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “... иймонларига иймон зиёда бўлиши учун...” (Фатҳ сураси, 4-оят).
“Ва уларга янада зиёда ҳидоят бердик” (Каҳф сураси, 13-оят).
“Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилади” (Марям сураси, 76-оят).
“Ҳидоят топганларнинг ҳидоятини зиёда қилди ва уларнинг тақволарини бердик” (Муҳаммад сураси, 17-оят) .
“Ва иймонлиларнинг иймонлари зиёда бўлишлари учундир” (Муддассир сураси, 31-оят).
У Зотнинг сўзи: “Бу қай бирингизнинг иймонини зиёда қилди?” дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди” (Тавба сураси, 124-оят).
У Зот жалла зикруҳунинг сўзи: “(Одамлар...) улардан қўрқинглар”, деганда (бу) уларда иймонни зиёда қилди” (Оли Имрон сураси, 173-оят).
У Зот таолонинг сўзи: “Бу уларда иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади” (Аҳзоб сураси, 22-оят).
“Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш ҳам иймондандир”.
Умар ибн Абдулазиз Адий ибн Атийга мактуб ёзди: “Дарҳақиқат, иймоннинг фарзлари, қонун-қоидалари, чегарлари ва суннатлари бор. Ким уларни тўла бажарса, иймонни комил қилибди. Ким уларни тўлиқ бажармаса, иймонни комил қилмабди. Агар ҳаёт бўлсам, амал қилишингиз учун уларни сизга баён қилиб бераман. Бордию ўлсам, унда суҳбатингизга иштиёқманд эмасман”.
Иброҳим алайҳиссалом: “Лекин қалбим хотиржам бўлиши учун” (Шуро сураси, 13-оят), деган.
Муоз розияллоҳу анҳу: “Биз билан ўтир, бир пас иймонлашайлик”, деган.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Яқийн (комил ишонч) – иймоннинг ҳаммасидир”, деб айтган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Банда ўз қалбига таъсир қилаётган (шубҳа)ни тарк этмагунича, тақвонинг ҳақиқатига ета олмайди”, деди.
Мужоҳид: “Динда Нуҳга васият қилган нарсасини сизларга шариат қилди” оятини “Эй Муҳаммад, сенга ва унинг ягона динни васият қилдик” (Шуро сураси, 13-оят), деб айтган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо “Шариат ва минҳож”ни – йўл ва суннат, деган.
Изоҳ: “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу масала хусусида қуйидагиларни айтган: “Бу баҳс лафзийдир. Чунки иймондан мурод фақат тасдиқ бўлса, у ҳолда бу зиёдалик ва нуқсонни қабул қилмайди. Агар тоатлар ҳам ҳам ундан бўлса, буларни қабул қилади”. Сўнг айтдилар: “Тоатлар тасдиқни мукаммал қилади. “Иймон зиёдалик ва нуқсонни қабул қилади” деган сўзга келтирилган далилларнинг ҳамммаси иймоннинг асли бўлган тасдиққа бурилади. “Иймон зиёдалик ва нуқсонни қабул қилади” деган сўзга далолат қиладиган ҳамма нарса тасдиқ билан амалдан иборат комил иймонга таъаллуқлидир” (“Умдутул Қорий шарҳу Саҳиҳил Бухорий”, “Иймон китоби”).
Бу сўзлар “Иймоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ҳақида”ги 34-бобга ҳам тегишли. Бухорий ва бошқа муҳаддисларга кўра, банданинг иймони унинг дин амалларида бардавом бўлишига қараб зиёда бўлади ва доимий нуқсонга йўл қўйишига қараб камаяди. Имом Абу Ҳанифага кўра ҳам иймон зиёда ва ноқис бўлади. Бироқ иймоннинг айни ўзи эмас, балки сифати шундай хусусиятга эга.
(“Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)
(Давоми бор...)
Киритилган вақти: 05/09/2019 15:18; Кўрилганлиги: 1602
Чоп этилган вақт: 03/12/2024 00:11