ИЛМДА ОВОЗИНИ КЎТАРИШ ҲАҚИДА
“Олтин силсила” туркумидан ҳадислар
٣- بابُ مَنْ رَفَعَ صَوْتَهُ بِالعِلْمِ
3-БОБ
ИЛМДА ОВОЗИНИ КЎТАРИШ ҲАҚИДА
حَدَّثَنَا أبَو النُّعمَانِ عَارِمُ بْنُ الْفَضْلِ، قَالَ: حَدَّثنَا أبو عَوَانة، عَنْ أَبِي بِشْرٍ، عَنْ يُوسُفَ بْنِ مَاهكَ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمرٍو قَالَ: تَخَلَّفَ عَنَّا النَّبِيُّ - صلى الله عليه وسلم - فِي سَفْرَةٍ سَافَرناَها، فَأَدركَنَا وَقَد أَرهقَتْنَا الصَّلاَةُ وَنَحْنُ نتَوَضَّأُ، فَجَعَلْنَا نَمسَحُ عَلَى أَرجُلِنَا، فَنَادَى بِأَعلَى صَوْتهِ: "ويلٌ لِلأَعْقَابِ مِنَ النَّارِ"، مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلاَثًا.
- Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Сафарларимизнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ортда қолдилар. Кейин таҳорат қилаётганимизда етиб келдилар. Намоз бизни шошириб қўйган эди. Оёқларимизни масҳ торт(гандек-юв)аётган эдик, шунда у зот бор овозлари билан: “Товонларнинг ҳолига дўзахдан вой бўлсин!” деб икки ёки уч марта нидо қилдилар”.
(“Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)
(Давоми бор...)
Киритилган вақти: 14/09/2019 16:41; Кўрилганлиги: 1910
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 11:54