ФОТИҲА СУРАСИ
سُورَةُ فَاتِحَةِ ٱلْكِتَابِ
Фотиҳа сураси
Маккада нозил бўлган ва айтишларича, мадинада ҳам нозил бўлган. Энг тўғриси шуки, у ҳам маккий, ҳам маданийдир. У Маккада намоз фарз қилинган вақтда нозил қилинди, кейин эса қибла Каъбага ўзгартирилганида Мадинада яна нозил қилинди.
У «Умму-л-Қуръон» (Қуръоннинг онаси) деб аталади, ҳадисда келтирилганидек. Шунингдек, Қуръондаги маъноларни ўз ичига олгани учун «Вофия» (Тўлиқ) ва «Кофия» (Етарли) деб ҳам аталади. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Аллоҳ таоло: Фотиҳатул китоб– Аршимнинг хазиналаридан бир хазинадир», деб айтган. Шунинг учун у «Канз» (Хазина) ҳам дейилади.
Шунингдек, у «Шифо» ва «Шофия» (Шифобахш) деб ҳам аталади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Фотиҳа сураси ҳар бир дардга даводир».
У «Масонӣ» (Такрорланувчи) деб ҳам аталади, чунки у ҳар намозда такрорланади.
Шунингдек, у «Салот» (Намоз) деб ҳам аталади, чунки у намозда фарз ёки вожибдир. (Яъни Ҳанифи мазҳабида вожибдир).
У «Ҳамд» (Шукр) ва «Асос деб ҳам аталади, чунки у Қуръоннинг асосидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳума шундай деганлар: «Агар касал бўлсанг ёки ўзингни ёмон ҳис қилсанг… Асосни (Фотиҳани) ўқи».
✍????Тафсири Насафий
Самарқанд вилояти вакиллиги ходими таёрлади
Киритилган вақти: 21/04/2025 14:54; Кўрилганлиги: 185
Чоп этилган вақт: 24/06/2025 08:06